Россияда Болқон ўлкаси ва Бурятия чегарасидаги Халқаро дўстлик кўпригининг таянчлари қулаб тушди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, кўприк Витим дарёси устида жойлашган бўлиб, Куанда қишлоғи ва Катта ерни боғлаб турган. Баҳорги музларнинг эриши ва сувнинг кўпайиши таянчларнинг йиқилишига сабаб бўлган.
Маълумотларга кўра, кўприк 2016 йилнинг июль ойида авария ҳолатига келиб қолган. Ўшанда кўприкдан фойдаланиш тақиқланган, бироқ одамлар ягона автомобиль қатнов йўли бўлган мазкур кўприкдан фойдаланишда давом этган.
Таянчлар йиқилгандан кейин ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинган, чунки қишлоқ нариги қирғоқдан узилиб қолган. Маҳаллий расмийлар кўприк бўйлаб ҳар қандай транспорт воситасининг ва ҳатто пиёдаларнинг ҳаракатланишини тақиқлаган. Бунинг учун икки томонда ҳам постлар ўрнатилган.
Изоҳ (0)