Тожикистон махсус хизматлари футбол бўйича жаҳон чемпионати арафасида Москва ва Санкт-Петербургда кетма-кет терактлар олдини олишда ёрдам берди, деб ёзади Sputnik.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари жаҳон чемпионати олдидан теракт уюштиришни режалаштирган марказий осиёлик муҳожирларни қўлга олди. Терактлар футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати учун Россияга турли мамлакатлардан келадиган футбол мухлисларини дашатга солиш мақсадида режалаштирилган. Москва ва Санкт-Петербург террорчилар томонидан энг оммабоп ташкилотчи шаҳарлар сифатида танланган.
Марказий осиёликларнинг ижарага олинган хонадонлари тинтув қилинганида катта қувватга эга қўлбола портловчи қурилмалар, автоматлар, пулемёт тўппончалар ва жанговар гранаталар мусодара қилинган.
ФХХ аниқлик киритишича, гумонланувчилар ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоларидир.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)