АҚШнинг Флорида штати Паркленд шаҳридаги фермада бир аёл ва бир эркакни яшин урди, деб ёзади Forum Daily.
Аёл воқеа жойида вафот этди, эркак оғир аҳволда касалхонага етказилди.
«Биз бундай об-ҳавода кўчага чиқиш керак эмаслиги ҳақида доим айтиб келганмиз, кўп йиллар давомида яшин ўлимга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганмиз, ва бу биз ҳақиқатни айтганимизнинг ёрқин далилидир. Бугун бир одам яшин туфайли ҳаётдан кўз юмди», — деди маҳаллий қутқарувчи Майк Мозер.
Изоҳ (0)