Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон БМТни дунё муаммоларини ечишнинг уддасидан чиқа олмасликда айблади, деб ёзади «РИА Новости». Бундай баёнот ташкилотнинг ўнлаб фаластинликлар ҳалокатига сабабчи бўлган Ғазо секторидаги тўқнашувлардан кейинги ҳаракатсизлиги фонида янгради.
Эрдўғоннинг сўзларига кўра, ташкилот қуриб битган ва тамом бўлган. Туркия президенти фикрича, халқаро ҳамжамиятлар фаластинликлар ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол қилиниши қаршисида қўш стандартларни қўлламоқда.
«Агар бу ҳужумлар бошқа бир минтақада юз берганида, бутун дунё томонидан норозилик билдирилган бўларди. Аммо, афсуски, дунё ҳамжамияти Исроилнинг фаластинликларга қарши ҳаракатларини эътиборсиз қолдирди», — деди Эрдўғон.
Изоҳ (0)