АҚШ КХДР билан музокараларда Пхеньяндан ярим йил ичида ядровий жанговар каллаклари, радиоактив материаллари ва қитъалараро баллистик ракеталарининг ҳеч бўлмаганда бир қисмини мамлакат ташқарисига чиқариб кетишни талаб қилади. Бу ҳақда Япониянинг Asahi газетаси вазиятдан хабардор манбаларига таяниб хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Бунинг эвазига Вашингтон КХДРни терроризм ҳамкорлари бўлган мамлакатлар рўйхатидан ўчириб ташлашга тайёрлигини билдирмоқда. Бу, хабар берилишича, Пхеньянга, хусусан, Хитой ва Жанубий Корея томонидан, гуманитар ёрдам тақдим этилиши учун йўл очади.
Айни пайтда манбалар маълумотларига кўра, КХДР ва АҚШ ҳозирча бундай турдаги муайян келишувдан узоқда. Пхеньян, хусусан, унга ишончли хавфсизлик кафолати берилишини, жорий ярашув сулҳининг тинчлик шартномаси билан алмаштирилишини ҳамда келгусида дипломатик алоқалар ўрнатилиши ва инвестициялар берилишини талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)