Жанубий Кореянинг LG Group компаниялар гуруҳи раиси Ку Бон Му касалхонага ётқизилди ва айни пайтда оғир аҳволда, деб ёзади «ТАСС» Korea Herald газетасига таяниб.
Шу муносабат билан корпорациянинг Сеулдаги бош қароргоҳида директорлар кенгашининг шошилинч мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда компания раҳбарияти таркибига Ку Бон Мунинг ўғли — Ку Гван Муни киритиш имконияти муҳокама қилинади. Бу масала 29 июнь куни акциядорлар йиғилишида узил-кесил ҳал этилади.
Ку Бон Му сўнгги бир йил давомида саломатлиги билан боғлиқ муаммолардан азоб чеккан, жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган ва Сеулдаги марказий касалхоналардан бирига мунтазам қатнаган.
Изоҳ (0)