Европа комиссияси Европа Иттифоқининг олтита аъзо давлатини ҳавони тозалаш борасида иш олиб бормаётгани ва уларнинг ҳудудларида атроф-муҳит ифлосланишининг юқори даражаси сақланиб қолаётгани учун судга берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Комиссия Франция, Германия ва Буюк Британияни азот диоксидининг белгиланган меёрига амал қилмагани ва кўрсаткичлар ошиб кетиши даврларининг чекланиши чораларини кўрмагани учун судга берган.
Шунингдек, Венгрия, Италия ва Руминиянинг иши ҳам ифлосланишнинг юқори даражаси сабабли судга оширилади.
Шу билан бирга, комиссия Германия, Италия, Люксембург ва Буюк Британияга Европа Иттифоқининг расман тасдиқланган транспорт турлари ҳақидаги қоидаларига амал қилмагани учун расмий огоҳлантириш берган.
Изоҳ (0)