Сингапур Миллий университетининг 20 нафар тадқиқотчи талабалари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистонга келган талаба-ёшларга ЎзМУ профессор-ўқитувчилари мамлакат иқтисодиёти, тарихи ва маданияти бўйича инглиз тилида маҳорат дарси ўтказади.
Лойиҳа университетлар орасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилиб, унда Ўзбекистонда ҳозирги вақтда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, Ўзбекистон тарихи ва маданияти ҳақида фикр юритилади.
Маҳорат дарси 14 май куни Ўзбекистон Миллий Университетида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)