Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи коллеж ўқувчиси ўз қўшнисини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 9 май куни Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи коллеж ўқувчиси ўз уйи олдида қўшниси билан жанжаллашиб қолган, оқибатда унга пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада жароҳат олган фуқаро касалхонага ётқизилган.
Коллеж ўқувчиси ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томониган қўлга олинган.
Изоҳ (0)