• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +44°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қусам ибн Аббос Самарқандга нима мақсадда келган эди?

    Кимлар саҳоба деб аталади? Саҳоба бор бўлган жойда фатҳ-у зафар ёр бўлишининг ҳикмати нимада? Маънавий мартабаларни белгилаганда, саҳобалар нима сабабдан авлиёларнинг улуғи саналади? Шоҳи Зинда деб шараф топган зот қандай оилада етишганлар? Ота-оналари кимлар, ака-укалари нима хизматлар билан шараф топганлар? Опа-сингиллари ҳақида қандай маълумотлар бор? Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррама шаҳарларининг ҳокими бўлган улуғ зот қандай мақсад билан қадимий Мовароуннаҳр, кўҳна Самарқандга келиб қолдилар? Шаҳид бўлиш тарихлари қайси вақтга тўғри келади? У киши ҳақларида манбаларда қандай тарихий далил-ҳужжатлар бор? «Халқ сўзи» бу борада маълумот берди.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, шоир, таржимон ва тазкиранавис Мирзо Кенжабекнинг «Қусам ибн Аббос – Шоҳи Зинда» китобини чоп этди. Усмонхон Алимов ушбу рисола муқаддимасида жумладан бундай мулоҳазаларни баён этганлар: «Ҳазрат Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакизодалари, болаликдан ул Жанобнинг дуоларига эришган, ул Жанобнинг муборак жасадларини ювиш, кафанлаш ва дафн этишда қатнашган, ул зотни қабрларида энг охирги марта кўрган, хулқлари ва шакл-шамойиллари жиҳатидан ул кишига энг кўп ўхшаган, қисқа вақт Мадинаи мунаввара, сўнг анча вақт Маккаи мукаррама шаҳарлари ҳокими бўлган, бу даврда ҳаж ишларига раҳбарлик қилган, умр охирида Саъид ибн Усмон лашкари сафида Мовароуннаҳрга келиб, Самарқандни фатҳ этган, у ерда шаҳид бўлиб, дафн этилиб, бу диёрнинг шараф топишига сабаб бўлган азиз зотнинг ҳаёти лавҳалари китобхон қалбида завқ-у шавқ уйғотади, уларнинг у кишига бўлган ҳурмат ва муҳаббатларини зиёда қилади».

    Ушбу китобни тайёрлаш учун муаллиф анча заҳмат чеккани, катта изланишлар олиб боргани, ташбеҳ билан айтадиган бўлсак, игна билан қудуқ қазгани мутоала жараёнида ўқувчига албатта, аён бўлади.

    Саҳобалар фазилати билан боғлиқ муқаддима китоб моҳиятини теран англаш учун хизмат қилади. Зотан, мутоалага киришган китобхонга саҳобалар, уларнинг иймон-эътиқод йўлидаги хизматлари тўғрисида етарлича билимга эга бўлиш юртимиздаги ушбу зиёратгоҳнинг қанчалар улуғ эканлигини ҳис этишда кўмак беради. Асарда акс этган Қусам ибн Аббоснинг насаблари, ота-она, ака-укалари ҳамда бу азиз зотнинг фазилат ва шарфлари ҳақидаги сўзлар кишида катта қизиқиш уйғотади. Эътиборли жиҳати, бу мулоҳазалар Имoм Бухорий, Имoм Термизий, Абу Лайс ас-Самарқандий, Умар Насафий, Шарафиддин Али Яздий, Абу Тоҳирхўжа Самарқандий, Мирзо Бобур, Имoм Раббоний каби буюк аллома, улкан маънавият пешволари асарларида келтирилган маълумотлар асосида ёзилган. Табиийки, бу нарса асарнинг илмий даражасини оширишга хизмат қилади. Табаррук зиёратгоҳдаги илк обидалар тарихи XI-XII асрларга бориб тақалади. Унинг улкан мажмуага айлантиришдек мислсиз хайрли ишни Соҳибқирон Амир Темур бошлаб берган. Бундай азиз жойни обод этиш ишларига кўп ҳукмдорлар насибадор бўлишга интилишган. Соҳибқирон Амир Темурнинг набираси, буюк султон ва аллома Мирзо Улуғбек, Амир Шоҳмурод кабиларни алоҳида эътироф этиш мумкин. Шу каби давлат арбобларининг муқаддас қадамжога эътибор ва эътимодлари боис бу муаззам обида ўзгача қиёфа касб этган. Масжид, мадраса ҳамда мақбараларнинг қад ростлаши Шоҳизинда ансамбли салобатини оламга кўз-кўз этиб турибди. Улуғ саҳобаи икром ётган тупроқда бошқа азиз кишилар қўйилган.

    Ҳазрат Қусам ибн Аббос мақбаралари дунёдаги хожагон азизларининг зиёрат ва машварат мақомига айланган. Мазкур силсиланинг улуғларидан бўлмиш ҳазрати Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний муршид ва устозлари ҳазрати Хожа Юсуф Ҳамадонийдан ушбу муборак манзилда иршоднома ва ижозат неъматини олишга мушарраф бўлганлар. Баъзи манбаларда ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанднинг бу даргоҳдаги ибодат ва зиёратлари ҳам қайд этилган. Ушбу рисола китобхонга ана шундай маълумотлар бериши билан ҳам эътиборлидир.

    Китобнинг яна бир эътиборли жиҳати ҳақида ҳам эслаб ўтиш ўринлидир. Кишилар улуғлар ётган табаррук манзилларни зиёрат этишга, тиловатлар қилишга катта ихлос билан қарайдилар. Бироқ зиёрат одоблари тўғрисида барчамиз кўникмаларга эга эмасмиз. Айни мана шу ҳолатни теран англаган мусанниф Мирзо Кенжабек китобга зиёрат одоблари ҳамда қабр аҳлига салом бериш шаклларини ҳам илова этган. Китоб сўнгида муаллифнинг азиз саҳоба, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакизодаларига эҳтиром сифатида ёзилган бир шеъри ҳам ўрин олган. Айни ўринда ундан шундай сатрларни келтириб ўтсак:

    Ҳар бир пок саҳоба – бир йўлчи юлдуз,Ҳақ йўлга бошлагай кечами-кундуз,Умидвор халқ бўлиб сизга бурдик юз,Қусам ибн Аббос, сизга ассалом,Дилдан таъзим сизга, дилдан эҳтиром!

    Хулоса ўрнида айтиш мумкин, китоб ўқувчига улуғ саҳоба, Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакизодалари Қусам ибн Аббос ҳамда Шоҳизинда мажмуасининг ўтмиши ва бугуни тўғрисида кўп ва қиммматли маълумотларни беради. Бу тасниф ўзбек халқи ва зиёратчилари учун жуда катта туҳфадир.

    11.05.2018, 11:41   Изоҳ (0)   36657
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда ўз отасини бўғиб ўлдирган шахс қўлга олинди

    11.05.2018, 11:30

    «Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш концепцияси»: Пенсия ёши ўзгарадими ёки...

    11.05.2018, 10:44

    Ўзбекистонда автомобиль ижарасини соддалаштириш устида ишлашмоқда

    11.05.2018, 10:29

    Ўзбекистонда аҳолига олтин ёмбиларни инвестиция сифатида сотиб олишга рухсат берилиши мумкин

    11.05.2018, 10:21

    Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникасига буюртмалар ҳудудий ярмаркаларда амалга оширилади

    11.05.2018, 10:04

    «Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қи...

    11.05.2018, 09:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳар бир уйда бўлиши шарт бўлган 7 та тиббий буюм

    Маслаҳатлар | 4 июл, 18:25

    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир

    Реклама | 4 июл, 18:00

    Бухоро вилояти собиқ ҳокими вафот этди

    Ўзбекистон | 4 июл, 18:14

    Ҳикматилла Убайдуллаев Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси ижрочи директори в.б. этиб тайинланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 18:10

    Деми Мур, Тимоти Шаламе ва Майли Сайрус Голливуддаги “Шон-шараф хиёбони”да юлдузларга эга бўлади

    Кино | 4 июл, 17:58

    Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди?

    Ўзбекистон | 4 июл, 17:38

    Руминияда мотоциклчи айиқ томонидан ўлдирилди

    Дунё | 4 июл, 17:31

    Ўзбекистон президенти ИҲТ доирасида “Экоинвест” дастурини қабул қилиш муҳимлигини айтди

    Ўзбекистон | 4 июл, 17:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.