9 май куни соат 06:00 ларда Тошкент вилоятининг Бекобод туманида Nexia русумли автомашина туман ҳудудидан ўтувчи «Қорасув—Бўка—Бекобод» автомобиль йўлининг 71-километрида аварияга учради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, автомобиль ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида йўл четидаги сим ёғочга урилган. Натижада ҳайдовчи ҳамда машина ичида бўлган йўловчилардан бири воқеа жойида вафот этган. Қолган 2 йўловчи тан жароҳат билан касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)