Андижонда ўз отасини бўғиб ўлдирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, 9 май куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи фуқаро уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган отасини бўғиб ўлдирган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан фуқаро қўлга олинган.
Изоҳ (0)