Ўзбекистонда аҳолига олтин ёмбиларни инвестиция сифатида сотиб олишга рухсат бериш таклиф этилмоқда, деб ёзади UzDaily. Ўзбекистон Марказий банки «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди.
Ҳужжатда айтилишича, муомалага чиқарилган ёмбилар жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан инвестициялар сифатида фойдаланилиши (сотиб олиниши) мумкин.
Ёмбилар айланмасини таъминлаш мақсадида, тижорат банклари томонидан қонунчиликка мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслар учун очиладиган эгасиз металл ҳисоблардан фойдаланиш мумкин.
Қонун лойиҳасида айтилишича, қимматбаҳо металларни қазиб чиқариш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қимматбаҳо металлар оғирлигига тенглаштирилган давлат қимматли қоғозларини муомалага чиқариши мумкин.
Изоҳ (0)