«Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган айрим товарларни беғараз бериш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, давлат фойдасига воз кечилган айрим товарлар Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасалари, меҳрибонлик уйлари,«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари, тегишли бюджет ташкилотларига беғараз берилади.
Изоҳ (0)