Кения жанубида Патель тўғонининг ўпирилиши қурбонлари сони 30 кишидан ошди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Олдинроқ 20 қурбон ҳақида хабар берилган эди. Эндиликда бу кўрсаткич 32 кишига етди.
Накуру губернатори мамлакатда давом этаётган кучли ёмғирлар туфайли юзага келиши мумкин бўлган янги сув тошқинидан аҳолини огоҳлантирди.
«Қизил хоч» жамияти маълумотларига қараганда, 39 киши жароҳатланган. Ҳозирда воқеа жойида қутқарув-қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)