Қуддус расмийлари Дональд Трамп шарафига шаҳардаги майдонларнинг бирини «АҚШ майдони» дея номлаш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Шу тариқа, Қуддус Исроил давлатини қўллаб-қувватлаётган президент Трамп ва АҚШ фуқароларига эҳтиромини кўрсатмоқда. Трамп Қуддусни яҳудий халқи пойтахти сифатида тан олишга қарор қилди ва тарихий ҳақиқатни танлади», — деди шаҳар мери Нир Баркат.
Ҳозирда мазкур майдон расман номга эга эмаслиги ва унинг ёнида АҚШ элчихонаси жойлашиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)