Италияда ENAV давлат авиадиспетчерининг ходимлари иш ташлаш ўтказмоқда. Унинг натижасида мамлакатда 721 та авиарейс бекор қилинган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, иш ташлашни бирданига бир нечта касаба уюшмалари эълон қилган. Улар икки гуруҳга бўлиниб, куннинг икки қисмида иш ташлашни амалга оширган.
Хабар қилинишича, иш ташлашлар Рим, Милан, Неаполь, Венеция ва Болонья аэропортлари ишига таъсир қилган.
Италиянинг йирик авиаташувчиси Alitalia 200 дан ортиқ рейс бекор қилинганини эълон қилган, шунингдек, Ryanair, EasyJet ва British Airways авиакомпанияларининг рейслари ҳам бекор қилинган.
Изоҳ (0)