Италия пойтахти Рим шаҳри марказида 8 май куни автобус ёниб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Гувоҳларнинг хабар беришича, дастлаб портлаш овози эшитилган, кейин эса олов ва қора тутун кўринган. Уни узоқ масофадан ҳам кўриш мумкин бўлган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, ҳайдовчи йўловчиларни автобусдан туширишга улгурган. Бироқ портлаш овози шаҳар аҳолиси орасида ваҳимани келтириб чиқарган.
Ёнғинни учта ўт ўчириш гуруҳи ўчирган. Улар оловни ўчиришга муваффақ бўлган бўлса ҳам, олов атрофдаги дўконлардан бирига ўтган.
Изоҳ (0)