«Мегафон», Газпромбанк, «Ростех» ва USM Holdings «МФ технологиялари» деб номланган ҳамкорликдаги компания яратишга қарор қилди, деб хабар беради Spot.
Янги компания рақамли иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳалар билан шуғулланади.
Қайд этилишича, «МегаФон» янги лойиҳага Mail.ru Group’даги ўзига тегишли 11,5 миллионта А тоифали акцияларининг бир қисмини яъни миллиардер Алишер Усмонов интернет холдингининг 5,23 фоиз ҳиссасини киритади.
Бунинг эвазига «МегаФон»нинг Lefbord Investments Ltd шўъба корхонаси янги компания акцияларининг 45 фоизига эга бўлади.
Газпромбанк янги компаниянинг 35 фоиз, «Ростех» эса 11 фоиз, USM эса 9 фоиз акциясига эга чиқади.
Изоҳ (0)