Nunofi компаниясининг ижрочи директори Владислав Клайбан Словакияда фашизм устидан ғалаба қозонилган кун шарафига 0 евро номиналидаги сувенир евробанкнотаси беш минг тиражда чиқарилиши ва уни икки еврога харид қилиш мумкинлигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Сувенир евробанкнота Европанинг барча мамлакатларида фашизм устидан қозонилган ғалаба нишонланадиган 8 май куни сотувга чиқади. Барча истовчилар уни Банска-Бистрица шаҳридаги музей ҳудудига жойлаштирилган махсус банкоматдан харид қилиши мумкин», — дейди Клайбан.
Купюра стандарт евробанкноталар метариалларидан тайёрланади, бироқ молиявий операциялар учун қўлланилмайди.
Изоҳ (0)