4 апрелдан 13 майга қадар Бутунроссия декоратив-тасвирий ва халқ санъати музейида «Буюк дашт мероси: заргарлик санъати шоҳ асарлари» кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб ёзади National Geographic. У ерда Қозоғистон рамзи — Тилла одамни кўриш мумкин.
1960 йиллар охири — 1970 йиллар бошида Олмаота ташқарисида археологик шов-шув юз берди: машҳур археолог Кемал Акишев тадқиқ қилаётган Иссиқ қўрғонидан саклар шоҳи — Тилла одамнинг қолдиқлари топилди, кейинроқ у Қозоғистон рамзига айланди.
Бебаҳо топилмага «қозоқ Тутанхамони» деб ном беришди ва аср кашфиёти деб эътироф этишди. Қадимий ҳукмдорнинг тожидаги олтин безаклар — қанотли тулпорлар Қозоғистон давлат гербининг бир қисмига айланди, Олмаотадаги Мустақиллик майдонига эса Тилла одам ҳайкали ўрнатилди.
Кўргазмада Тилла одамнинг реконструкциясини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)