Жанубий Кореяда автобуснинг йўлтанламас билан тўқнашиб кетиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди ва 11 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, 14 нафар кекса ёшли қишлоқ хўжалиги ишчиси бўлган хизмат автобуси Чолла-Намдо провинциясида машина билан тўқнашиб кетган.
Автомобилда тўрт киши бўлган, уларнинг барчаси жароҳат олган. Тўқнашувдан сўнг 25 ўринли автобус йўл четидаги тўсиққа урилган ва ағдарилиб кетган.
Изоҳ (0)