Тошкентнинг «Қиёфа» («Лик») театр ҳаракати «Бошқа санъат» халқаро фестивали доирасида 17 май куни Псковда инклюзив хореография кечасини ўтказади. Бу ҳақда «Sputnik» нашри хабар бермоқда.
Имконияти чекланган инсонларнинг халқаро фестивали минтақада 2016 йилдан буён ўтказиб келинади.
Фестивальнинг асосий ҳодисалари: ижодий мастер-класслар, спектакллар ва кинонамойишлар 16 майдан 18 майга қадар А.С.Пушкин номидаги Псков драма театри, «Цех» галереяси ва Медиахоллда бўлиб ўтади.
2017 йилнинг ноябрида «Қиёфа» театри 35 йиллигини нишонлади. Театр коллективида профессионал актёрлар билан бир қаторда имконияти чекланган кишилар ҳам ишлайди.
Изоҳ (0)