Ҳиндистонда жаҳондаги энг баланд ҳайкал қуриб битирилмоқда. Гужорат штатидаги Вадодар шаҳри яқинидаги сунъий кўл ўртасида жойлашган ҳайкал Ҳиндистон озодлиги курашчиси Валлабхаи Пателга бағишланган, деб хабар беради TravelAsk.
Айни пайтда дунёдаги энг баланд ҳайкал Хитойнинг Хэнань провинциясидаги Будда ҳайкали бўлиб, унинг баландлиги 128 метрни ташкил этади. Валлабхаи Пател ҳайкали эса ундан 54 метрга баландроқ бўлади.
Қурилиш битгач, ҳайкал баландлиги 180 метрни, педестал билан 240 метрни ташкил этади.
Ҳайкалга тахминан 320 миллион доллар сарфланди. Маблағнинг 34 миллион долларлик қисмини Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди хайрия қилди.
Изоҳ (0)