Reaktor компаниясининг Финляндия пойтахтидаги янги офиси дизайни dSign Vertti Kivi & Co дизайн-фирмаси томонидан тайёрланган.
Иншоот Скандинавия минимализми услубида безатилган. Қурилиш материаллари, ранглар ва пардозлаш элементлари шимол табиати мавзусида танлаб олинган: ёғоч, жун, намат, яшил ўсимликлар.
Лойиҳа офисда кўтаринки муҳит яратиш ҳамда ходимларнинг ишлашлари ва ҳордиқ чиқаришлари учун зарур барча ресурслар билан таъминлаш ғоясига асосланган. Масалан, катта айвон ва деразаларидан хотиржамликка чақирувчи манзара кўриниб турувчи дам олиш зоналари бунга далил бўла олади.
Музокара хоналаридан, агар улар бўш бўлса, якка-ёлғиз ишлаш учун иш жойи сифатида фойдаланиш мумкин. Ишчи ҳудудлар пардеворлар билан ажратилган бўлиб, муҳокамала вақтида бу деворларга бемалол ёзиш ё чизиш мумкин, деб ёзади «vc.ru».
Изоҳ (0)