Россиянинг Москва вилоятида жойлашган Барвиха шаҳрида таниқли архитектор Заха Ҳадид лойиҳаси асосидаги ягона уйнинг қурилиши якунланди. Уйнинг эгаси Capital Group компаниясининг асосчиларидан бири Владислав Доронин бўлиб, архитекторнинг ўзи уни «рус Жеймс Бонди» деб атаган. TJournal ана шу уйнинг суратларини тақдим этди.
Бинонинг ўзига хослиги шундаки, ингичка бетон «бутоқ»қа 22 метр баландликда асосий қисм бириктирилган. Уйнинг ғояси ўн йил аввал, бизнесмен ва архитектор Лондонда учрашган вақтда туғилган. Ҳадид ўшанда бўлажак бинони салфеткага чизган.
Уйда хусусий тунги клуб, сув ҳавзаси ва япон боғи бор. Биринчи қаватда меҳмонхона, болалар ётоқхонаси ва кутубхона жойлашган.
Келиб чиқиши ироқлик бўлган британиялик архитектор Заха Ҳадид 2016 йилда юрак хуружидан вафот этган. У нуфузли Прицкер мукофотини қўлга киритган биринчи аёл архитектор ҳисобланади. Унинг лойиҳаларига асосан Римдаги XXI аср санъати миллий музейи, Бокудаги Ҳайдар Алиев маркази қурилган.
Изоҳ (0)