L’Oreal компанияси Парижда HQE («яшил» макон) экологик сертификациясига мувофиқ келадиган янги офис очди. «vc.ru»нинг ёзишича, иншоот дизайни Maison Sarah Lavoine интерьер ва архитектура агентлиги томонидан ишлаб чиқилган ва бажарилган.
Офис майдони 48 минг квадрат метрга тенг бўлиб, унда 2 мингга яқин ходим меҳнат қилади.
Кенг иш жойлари ҳамда ҳордиқ ҳудудлари бир-бирини тўлдирган. Ходимлар дам олиш вақтида ички ҳовлидаги боғда сайр қилишлари ёки саккизинчи қаватдаги майдони 400 квадрат метрлик, Париж ва Ла-Дефанс манзараларига тўла айвонга чиқишлари мумкин.
Изоҳ (0)