29 апрель куни Telegram мессенжери ёппасига ишламай қолди, деб ёзади UzNews. Мессенжер асосочиси Павел Дуров носозликлар сабабини тушунтирди.
«Telegram серверларидан бирининг ортиқча қизиб кетиши кейинги бир неча соат давомида европалик фойдаланувчиларда мессенжерга уланишда муаммоларни келтириб чиқариши мумкин», — деб ёзди у ўз Twitter’ида.
Дуров фойдаланувчилардан узр сўради ва муаммо ҳал қилинаётганини қўшиб қўйди.
Telegram Ўзбекистонда 29 апрель куни тахминан 00:30 дан буён ишламай қоляпти. Downdetector сервиси қайд қилишича, фойдаланувчиларнинг 77 фоизида дастур уланмаяпти, 22 фоизи эса хабарлар юбора олмаяпти. Telegram ишидаги носозликлардан Украина, Руминия, Болгария, Россия, Германия, Нидерландия ва бошқа мамлакатлар аҳолиси ҳам шикоят қилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонга Telegram ишидаги ҳар бир носозлик таъсир қилаётгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)