Испания полицияси умумий қиймати 900 миллион евродан ошадиган 9 тонна кокаин партиясини топиб, мусодара қилди. Бу ҳақда Yaci News нашри хабар бермоқда.
Полицияга етиб келган ахборотга кўра, кокаин Альхесирас шаҳрида Колумбиядан келган бананлар ичига яширилган. Мамлакат ички ишлар вазири Хуан Игнасио Соидонинг айтишича, олти гумондор ҳибсга олинган. Уларнинг тўрт нафари Испанияда, икки нафари Франциянинг Лион шаҳрида қўлга олинган.
«Бундай операциялар ҳуқуқ-тартибот идоралари яхши ишлаётганини кўрсатади», — деб изоҳ берди бунга вазир.
Изоҳ (0)