Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида жойлашган Trump Tower биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга асосланиб, «Интерфакс» хабар берди.
Ёнғин бинонинг сўнгги қаватида содир бўлган. Айни вақтда ёнғинни ўчиришга Озарбайжон ФВВнинг тўртта бўлинмаси жалб этилган.
Боку шаҳридаги Trump Tower биноси Озарбайжондаги беш энг баланд бинолардан бири ҳисобланади (130 метр).
Мазкур бинони қуриш ишлари 2008 йилда бошланган бўлиб, 2015 йилда якунига етган. 2016 йилда Дональд Трамп АҚШ президенти этиб сайлангач, бино номи ўзгартирилган.
Изоҳ (0)