Аудиторлик, солиқ ва консултация хизматларини кўрсатувчи дунёдаги энг йирик тармоқлардан бири ҳамда Deloitte, Ernst & Young ва PwC билан бир қаторда «катта тўртлик»ка кирувчи аудиторлик компанияси KPMG Тошкентда ўз офисини очмоқда, деб ёзади Spot.
Ушбу маълумотни компаниядагилар тасдиқлаб, аввалроқ лицензия олингани ва ходимлар ишга олина бошлагани, 24 апрель куни эса тантанали очилиш бўлиб ўтганини маълум қилди.
KPMG Ўзбекистонда аввал ҳам ишлаган ва бу ерда ўз офисини очган эди, аммо 2009 йилда республика бозорида ишлаш учун лицензиясини узайтирмаган, шу туфайли Марказий банк компания сертификатини бекор қилган.
Изоҳ (0)