КХДР етакчиси Ким Чен Ин бундан кейин Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Инни ракета учиришлар билан уйғотмасликка сўз берди. Одатда Шимолий Корея томони уларни эрта тонгда амалга оширар эди. Бу ҳақда Жанубий Корея президентининг матбуот котиби Юн Ён Чхан маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Ким Чен Ин президент Мунга у Шимолнинг ракета учиришлари туфайли доим эрта тонгда туриши ҳақида эшитганлигини маълум қилди ва бундан буён унинг уйқусини безовта қилмасликка сўз берди», — деди у.
Унинг сўзларига қараганда, Ким, шунингдек, Корея яриморолидаги қарама-қаршиликлар тарихига якун ясашга чақирган.
Изоҳ (0)