Россия тергов органлари 1992—2014 йиллар давомида Екатеринбургда 32 та қотиллик ва зўравонликларни амалга оширишда гумонланаётган 47 ёшли эркакни қўлга олди, дея хабар бермоқда Россия Тергов қўмитаси. Жиноятлар 22 йил давомида шаҳарнинг ҳар хил туманларида амалга оширилган.
Гумонланувчига нисбатан Россия Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича айбловлар эълон қилинди.
Тергов маълумотларига кўра, биринчи жиноят 1992 йил 19 декабрда вояга етмаган қизга нисбатан содир этилган. Қолган жиноятлар 2009 йил 26 декабрдан 2014 йил 17 августга қадар амалга оширилган.
Айбланувчининг хатти-ҳаракатларидан 12 нафар қиз ва аёллар жабрланган. Эркак хилват жойларда уларга нисбатан жисмоний зўравонлик қилган, ўлдириш ва пичоқ билан таҳдид қилган. Кўпчилик ҳолларда у жабрланувчиларнинг пуллари, қимматбаҳо буюмлари ва тақинчоқларини олиб қўйган, сўнг уларга нисбатан жинсий хусусиятга эга жиноятларни амалга оширган.
Жиноий ишни текшириш давом этмоқда.
Изоҳ (0)