Яман Олий сиёсий кенгаши раҳбари ва хусийлар жанговар қаноти етакчиларидан бири Салоҳ ас-Самаднинг ҳалокатига сабабчи бўлган Саудия Арабистони авиазарбаси акс этган видео YouTube’га жойланди.
Кадрларда жами иккита ракета учирилганини кўриш мумкин. Уларнинг биринчиси автомобилга теккан, иккинчиси бошқа бир машина ва унинг ёнида тўпланган одамларга йўналтирилган. Ҳодайда порт шаҳрига берилган зарба ҳақида 23 апрелда маълум бўлди, аммо у илгарироқ амалга оширилган.
Ас-Самад Олий сиёсий кенгаш раиси лавозимини 2016 йил августидан буён эгаллаб келган. У мамлакатнинг хусийлар назорати остидаги қисмига раҳбарлик қилган. Энг кўп қидирилган исёнчилар рўйхатида иккинчи бўлган.
Изоҳ (0)