Колумбия жануби-ғарбидаги тоғларда вертолёт ҳалокатга учраган жойда ишлаётган муҳандиснинг устига бошқа бир вертолёт қулади, деб ёзади The Independent.
Полиция маълумотларига кўра, биринчи вертолёт механик носозликлар туфайли ҳалокатга учраган. Унинг юкини олиб келиш учун воқеа жойига иккинчи вертолётни жўнатишган, аммо носозликлар туфайли, у ҳам қулаган.
Ҳодиса видеога олинган. Кадрларда вертолёт биринчи ҳалокатдан кейин қолган бўлакларга яқинлашганини кўриш мумкин. Уларнинг устида бир киши турган, иккинчиси эса ердан қўл силкитган. Вертолёт улар устида катта бўлмаган баландликда бироз турган, сўнг кутилмаганда қийшайиб, қулаб тушган.
Оқибатда бир киши — Колумбияда вертолёт ташувлари билан шуғулланувчи Helifly компанияси муҳандиси ҳалок бўлди. Иккинчи вертолёт экипажи ва воқеа жойида ишлаётган бошқа техник ходим жабрланмади.
Изоҳ (0)