Россия президенти Владимир Путин фармони билан 40 киши мамлакат фуқаролигини олди.
Ҳужжатга кўра, 6 нафардан Ўзбекистон, Афғонистон, Молдова, Тожикистон, 5 нафар Украина, 3 нафар Озарбайжон, 2 нафардан Арманистон ва Қозоғистон, бир нафардан Вьетнам, Туркманистон, Марокаш ва Белорусда туғилиб-ўсганларга Россия фуқаролиги берилди.
Улар Россия фуқароси сифатида қасамёд келтирганидан сўнг фуқароликка эга бўлади. Вояга етмаганлар бундан мустасно — улар ота-оналари қасамёд қабул қилганидан сўнг ўз-ўзидан Россия фуқаросига айланади.
Изоҳ (0)