Британия шаҳзодаси Уильям ва унинг рафиқаси Кейт туғуруқхонани тарк этди, кетишларидан олдин эса чақалоқни оммага намойиш қилди, деб ёзади Tengrinews.
Герцогиня ва чақалоқ касалхонадан чиқиб кетишидан сал аввалроқ Уильям у ерга фарзандлари шаҳзода Жорж ва малика Шарлоттани укаси билан таништириш учун олиб келган эди. Аммо журналистлар бутун оилани суратга тушира олмади.
Янги туғилган чақалоқнинг исми бир неча кундан кейин эълон қилиниши кутилмоқда — унинг акаси ва опаси билан ҳам худди шундай ҳолат бўлган эди.
Аввалроқ Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтон ўғил фарзандни дунёга келтиргани хабар берилган эди.
JUST IN: The Duke and Duchess of Cambridge, Will & Catherine, greet well wishers outside the hospital with their new baby boy just hours after his birth pic.twitter.com/8TBsj9PYmb
— MSNBC (@MSNBC) April 23, 2018
Изоҳ (0)