Яманнинг Араб коалицияси томонидан бомбардимон қилиниши чоғида бомбалардан бири тўй ўтказилаётган чодирлардан бирига тушди. Оқибатда 20 киши ҳалок бўлди, 45 киши яраланди, деб ёзади «Корреспондент.net».
The Guardian мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар қилишича, қурбонларнинг кўпчилиги аёллар ва болалар. Хусусан, келин ҳалок бўлган, куёв эса бошқа ярадорлар билан бирга касалхонага етказилган.
Тез ёрдам машиналари бироз вақт давомида ҳудуд устида айланиб учишда давом этган ҳарбий самолётлар туфайли, авиазарба жойига етиб бора олмаган.
Касалхона маъмуриятига кўра, ярадорларнинг 30 га яқини — болалар, уларнинг баъзилари оғир аҳволда.
Изоҳ (0)