Хитой жанубидаги Синъюан шаҳридаги (Гуандун провинцияси) караоке биносида юз берган ёнғинда 18 киши ҳалок бўлди, яна 5 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар, медиклар ва полиция ходимлари етиб келди. Ёнғин бу ҳақда хабар берилганидан 25 дақиқа ўтиб баратараф этилди, бироқ шунга қарамай, кўпчилик қурбон бўлди.
Турли даражада жароҳатланганлар касалхонага етказилди.
Ёнғиннинг аниқ сабаби ҳозирча маълум эмас, бироқ дастлабки маълумотларга кўра, бинога қасддан ўт қўйилган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)