Канаданинг Торонто шаҳрида 10 киши микроавтобус пиёдаларга бостириб бориши қурбони бўлди, яна 15 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий полиция раҳбари Марк Саундерс маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Ҳайдовчининг шахси аниқланди: у 25 яшар Алек Минасян бўлиб, олдин полиция ҳисобида турмаган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари йигитни қўлга олди. Уни жиноятга ундаган сабаблар ҳозирча маълум эмас.
Полиция Минасян пиёдаларга қасддан бостириб боргани, бироқ ҳодисани теракт сифатида баҳолашнинг мавриди эмаслигини билдирди.
Изоҳ (0)