Арманистон президенти Армен Саркисян мамлакат ҳукумати истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг мабуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новоси».
Фармон мамлакат конституциясининг 130-моддасидан келиб чиқиб қабул қилингани билдирилмоқда. Қонунчиликка кўра, ҳукумат бош вазирнинг ортидан истеъфога чиқиши лозим.
Бош вазир этиб тайинланган Серж Саргсян бундан олдинроқ лавозимини тарк этди ва шу тариқа норозилик намойиши қатнашчилари талабини қондирди.
Изоҳ (0)