Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистонлик 72 ёшли Зиона Чананинг 39 рафиқаси, 94 фарзанди ва 33 невараси бор, деб ёзади «АиФ». У кўпхотинлиликни маъқулловчи секта асосчисидир.

Фото: «АиФ»

Фото: «АиФ»

У биринчи марта 17 ёшида уйланган. Ҳозир унинг биринчи хотини 75 ёшда, сўнггиси (39-си) — 35 ёшда. Чананинг сўзларига кўра, рафиқаларининг барчаси уни севиб турмушга чиққан ва улар орасида душманлик йўқ.

Чананинг тўнғич ўғли 55 ёшда, унинг 14 фарзанди бор. У отасининг изидан бориб, икки марта уйланган ягона фарзанддир. Қолган болалар кўпхотинлиликни танламади.

Фото: «АиФ»

Фото: «АиФ»

Оила 100 хонали ва 17 та ваннахонали тўрт қаватли уйда яшайди. Уларнинг ҳаттоки оилавий мактаби ҳам бор, унинг фаолияти учун Зионанинг укаси масъул.

Оилада вазифалар бўлиб олинган: хотинлар овқат тайёрлаш, қизлар уй тозалаш, кир ювиш, эркаклар эса чорвачилик, қишлоқ хўжалик ишлари, мебел ва алюминий идиш-товоқлар ясаш учун жавобгар. Овқат пишириш учун кунига 100 кг гуруч, 60 кг картошка, 70 кг товуқ ва 10 л сут керак бўлади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди