Россия ички ишлар вазирлигининг Москва бўйича бош бошқармаси ҳуқуқ-тартибот ходимлари Юрий Гагарин машқ қилгани тахмин этилаётган, ўғирлаб кетилган сурдокамерани топганлигини маълум қилди, деб ёзади «MK.ru».
Аммо уни металл қабул қилиб олиш пунктида арралаб ташлашга улгуришган.
Аввалроқ ўғриликда гумонланаётган Владимир Аникин ҳибсга олинган бўлса, энди иккинчи гумонланувчи қўлга олинди.
Полиция аниқлашича, ёвуз ниятлилар экспонатни автотураргоҳ ҳудудидан, уни бошқарувчи кран ёрдамида юк машинасига ортиб, ўғирлаб кетган.
Тергов давом этмоқда.
Сурдокамера — шу жумладан, космонавтларни тайёрлашда ишлатиладиган махсус герметик, товушдан изоляция қилинган, сунъий ёритилган хона.
Изоҳ (0)