Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республикада инсон ҳуқуқлари бузилаётганини билдирган АҚШ давлат котиби вазифасини бажарувчи Жон Салливанни минтақага таклиф қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«АҚШнинг бўлажак давлат котибини Грознийдаги изолятор ва Наур туманидаги колонияга таклиф қиламан. Агар тергов остидагилар ва озодликдан маҳрум этилганларни сақлаб туриш шароитлари АҚШ қамоқхоналаридан яхши бўлмаса, ошкора кечирим сўрайман. Бироқ бундай қилишимга тўғри келмаслигини яхши биламан», — дея маълум қилди Қодиров «ВКонтакте»даги саҳифасида.
Чеченистон раҳбарига кўра, АҚШ Россияда иқтисодий инқирозни келтириб чиқариш, одамларни иш ҳақидан маҳрум этиш ва қашшоқликка дучор қилишга интилмоқда.
Изоҳ (0)