Нигерия шимоли-ғарбида қуролли жиноятчилар ҳужуми чоғида камида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Полиция уч нафар бандитни ҳибсга олгани, шундан сўнг гуруҳ аъзолари қўшимча куч билан Замфара штатига қайтиб, тахминан 30 кишини ўлдиргани билдирилмоқда.
Полиция одамлар ҳалок бўлганини тасдиқлади, бироқ уларнинг сони бўйича якуний маълумот бермади. Штатда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Изоҳ (0)