Ўзбекистонда роппа-роса 30 дақиқа ишламаган Telegram мессенжери яна ишлай бошлади.
Facebook’да Telegram ишламаётгани фойдаланувчиларни хавотирга солишга улгурди.
Кеча, 16 апрель куни провайдерлар Россия ҳудудида Telegram мессенжерини блокировка қилишни бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
16 апрелдан 17 апрелга ўтар кечаси Павел Дуровнинг жамоаси Telegram’нинг россиялик фойдаланувчиларига сервисдан VPN ва проксини қўлламасдан фойдаланиш имконини берувчи янгиланишни ишга туширди.
Telegram’нинг блокировка қилиниши сабабли россияликларнинг ҳаёт сифати ёмонлашади, терроризмнинг устидан эса ғолиб чиқиб бўлмайди, дея маълум қилган Telegram асосчиси Павел Дуров.
Изоҳ (0)