Telegram Таганский туман суди томонидан мессенжернинг Россия ҳудудида блокланиши ҳақидаги қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилади. Бу ҳақда Telegram адвокати Рамиль Ахметгалиевнинг сўзларига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
«Судья ҳужжатларни тўлиқ ўрганиб чиқмади», — дейди у.
«Судья Telegram ҳужжатларни қабул қилди, деб айтди. Бироқ улар ҳужжатлар жўнатилгани ҳақида хабарнома жўнатиши керак эди.
Бироқ на Ахметгалиевнинг, на Дуровнинг почтасига, на бошқа адвокатлар почтасига хат келмаган ёки ҳужжатлар бошқа тартибда жўнатилмаган. Маъмурий жарима ҳақидаги иш кўриб чиқилаётганда эса Дуров зарурий ҳужжатларни почта орқали олган эди», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир: Москва суди Россияда Telegram’ни блоклашга рухсат берди
Изоҳ (0)