Россияда блоклана бошлаган Telegram мессенжери Ўзбекистонда ҳам ишламай қолди. Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳида фойдаланувчилар мессенжернинг ишламаётганидан шикоят қилди.
Кеча, 16 апрель куни провайдерлар Россия ҳудудида Telegram мессенжерини блокировка қилишни бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
16 апрелдан 17 апрелга ўтар кечаси Павел Дуровнинг жамоаси Telegram’нинг россиялик фойдаланувчиларига сервисдан VPN ва проксини қўлламасдан фойдаланиш имконини берувчи янгиланишни ишга туширди.
Telegram’нинг блокировка қилиниши сабабли россияликларнинг ҳаёт сифати ёмонлашади, терроризмнинг устидан эса ғолиб чиқиб бўлмайди, дея маълум қилган Telegram асосчиси Павел Дуров.
Изоҳ (0)