Павел Дуровнинг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи устида олиб борилган ишдаги собиқ шериги Антон Розенберг Telegram’нинг Россияда блокланиши нима учун фойдали бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Розенбергнинг айтишича, Павел Дуров ҳали ҳам «Роскомнадзор»нинг талабини бажаришдан бош тортмоқда. Россия бозори эса Дуров учун унчалик муҳим эмас, у ICO учун пулни йиғиб бўлган, бу вазиятдан эса ғарб ОАВида пиар учун фойдаланиши мумкин. Бунда у Telegram бўш келмаслиги ва лойиҳа Россия билан умуман боғлиқ эмаслигига урғу беради.
Розенбергнинг қўшимча қилишича, суднинг блокировка қилиш ҳақидаги қарори кутилган эди, бироқ бундан нима чқишини кузатиш қизиқ.
Москва суди «Роскомнадзор»га Telegram’ни Россияда блоклашга рухсат берди. Мессенжер фойдаланувчиларнинг хабарларини очиш калитлари тақдим этилмагунча блокланади.
Изоҳ (0)