Operavpn.com сайтида сервиснинг 30 апрель куни ёпилиши ҳақида эълон пайдо бўлди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru. Аммо компания вакиллари сервис фаолиятининг тўхтатилиши сабабларини маълум қилмади.
Opera VPN — VPN учун бепул серверли дастур бўлиб, баъзи мамлакатларда сервисларнинг минтақавий чекланишига ва сайтларнинг блокланишига чап бериш имконини тақдим этарди.
Нашр тахмин қилишича, сервис харажатларни қоплаш имконини бермагани учун ёпилаётган бўлиши мумкин: дастурда реклама акс этарди, шунингдек, компания фойдаланувчиларнинг қурилмалар билан қандай ишлаши ҳақидаги аноним маълумотларни сотарди. Аммо бу етарли бўлмаганга ўхшайди.
Изоҳ (0)